Jump to content

Халқаро стандарт серия рақами

From Vikipediya
Халқаро стандарт серия рақами


Халқаро стандарт серия рақами (ёки ИССН, инглизча: Интернатионал Стандард Сериал Нумбер) – даврий босма ёки рақамли нашрни идентификация қилувчи 8 хонали ноёб халқаро рақам. ИССН тили ёки ташувчисидан қатъий назар нашрни аниқлаш имконини беради. Саккизта рақамдан иборат. Саккизинчи рақам – текшириш рақамидир, аввалги эттита рақам ва 11-модул бўйича ҳисобланади.

Кирилл ҳарфларини лотин ҳарфларига ўгириш учун 1995-йилдаги ИСО 9 халқаро стандартидан фойдаланилади.

Тарихи[edit | edit source]

ИССН ларни тайинлаш қоидаларини белгилайдиган ИСО 3297 стандарти 1975-йилда жорий этилган. Халқаро ташкилот ташкил этилган вақтда ИССНни тайинлаш жараёни ЮНЕСКОва Франсия ҳукумати кўмагида, Парижда жойлашган ИССН Халқаро Маркази (инглизча: ИССН Интернатионал Cентре[1]; франсузча: Ле Cентре интернатионал де л’ИССН — CИЭПС) томонидан мувофиқлаштирилган 75 та миллий ИССН марказлари томонидан бошқарилган. Рақамлар CИЭПС ёрдамида ИСДС регистрида (Интернатионал Сериалс Дата Сйстем дан олинган) қайд этилади, у ИССН Регистер (франсузча: Регистре де л’ИССН) номи билан ҳам танилган.

Мамлакатларнинг ИССНга қўшилиши босқичма-босқич амалга оширилган. Масалан, СССРда ИССН 1989-йилда стандартлаштирилган[2], 2003-йил 1-январдан бошлаб у ГОСТ 7.56-2002 билан ўзгартирилган ва 2015-йил охирида Китоб палатаси ҳузуридаги Россия миллий ИССН маркази ташкил этилган[3].

Вазифаси[edit | edit source]

Халқаро стандарт серия рақами даврий нашрлар учун ягона идентификатори ва уларни чоп этишнинг мажбурий элементи ҳисобланади. Рақамли ИССН асосида нашрларнинг штрих-кодлари шакллантирилади. ИССН бутун дунёда кенг қўлланилади: у кутубхоналар, обуна агентликлари, ахборот соҳасида ишлайдиган тадқиқотчилар ва олимлар, ахборот агентликлари ва бошқалар учун керак. Бу нашриётларга, китоб сотувчиларга, кутубхоначиларга, тадқиқотчиларга дунёда тан олинган усулда даврий нашрларни талабга мос равишда узлуксиз тарқатиш, нашрларни қидириш ва тартибини, даврий нашрни яратиш ва истеъмолчига етказишнинг бутун сиклини яхшилаш имконини беради.

2010-йилларга келиб ИССН тизими 130 дан ортиқ мамлакатларда қўлланилган. Нашрда чоп этилган рақамли коддан фойдаланиш қуйидагиларга имкон беради:

  • маҳаллий кодлардан воз кечиш;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар миқдорини камайтириш;
  • нашриётларнинг матбаа корхоналари, дистрибюторлар ва кутубхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини соддалаштириш;
  • миллий ва халқаро миқёсда ИССНдан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган тизимларда нашрлар тўғрисидаги маълумотларни излаш; пул воситалари, куч ва бошқаларни тежаш.

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]