Jump to content

Валюта

From Vikipediya
Ҳар қандай валютанинг рамзи.

Валюта (итал. валута, лот. валере — қадрланмоқ, қиймат) — 1) мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг тури (олтин, кумуш, қоғоз); 2) чет мамлакатларнинг халқаро муомалада қўлланувчи пуллари, шунингдек шу мамлакатларнинг пул бирлигида ифодаланган ва халқаро ҳисобкитобларда фойдаланиладиган кредит ва тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар, банкнотлар ва б.).

19-асргача кўпчилик мамлакатларда кумуш В. ёки биметализм пул тизими кеиг таркалган эди. 19-асрдан бошлаб, аввало Англияда, сўнг б. мамлакатларда олтин В. кўлланила бошлади. 20-асрнинг 70-й.ларидан бошлаб, қоғоз В., яъни олтин ва кумушга алмаштирилмайдиган банкнот ва қоғоз пуллар ҳарактерлидир. Улар инфляцияга учраб туради, қадрсизланади, натижада давлат томонидан девалвация тадбирлари ўтказилади (қаранг Валюта курси). Курси барқарор В.лар қадри баланд В.лар дейилади. В.лар эркин алмаштириладиган (ҳар қандай чет эл валютасига чекланмаган миқдорда алмаштирилади, ҳар қандай мамлакатга эркин ўтказилади), қисман алмаштириладиган (В. алмашуви у ёки бу эгалар, у ёки бу В. ҳаракатлари билан чегараланади), алмаштирилмайдиган (бир мамлакат доирасида амал қиладиган) турларга бўлинади. Халқаро тўлов муомаласи эркин алмаштириладиган ёки Халқаро валюта фонди белгилаган курс бўйича эркин алмаштириладиган В. билан бажарилади. Халқаро валюта фонди АҚСҲ доллари, Канада доллари, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар В.лари, Швейсария франки, Швесия, Япония ва б. бир қатор давлатларнинг В.ларини ҳар қандай мамлакатлар В.сига эркин алмаштириладиган В.га киритади.

Ўзбекистан Республикаси миллий В. бирлиги — сўм 1994-йил 1 июлдан муомалага киритилган.

Эсон Эгамов.[1]

Валюта атамаси қуйидагиларга нисбатан қо'лланиши мумкин:

  • Товарлар қийматини о'лчаш учун фойдаланиладиган пул бирлиги;
  • Мамлакатда қабул қилинган пул бирлиги, хорижий давлатларнинг пул белгилари;
  • Муомала ва то'лов ко'ринишидаги кредит воситаси (вексел, чек).

Ҳаволалар

[edit | edit source]

хабар.cc.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-06-28 санасида архивланган)

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил