Jump to content

Карикатура

From Vikipediya
Париждаги тартибсизликларга президент Ниcолас Саркозйнинг муносабатини ҳажв қилувчи карикатура (2005)

Карикатура (италянча: cариcаре — „бўрттириш“) деб сатирик ёки ҳажвий тасвирий санъатга айтилади. Сатирик карикатурада ижтимоий, сиёсий ва бошқа муаммолар фош этилади, коррупсияга берилганлар танқид қилинади. Ҳажвий карикатура эса бирор кимсани танқид қилмай, шунчаки кундалик мавзуларни кулгили ёритади.

Карикатура аниқ ижтимоий танқидий йўналишга эга бўлган тасвирий санъат тури, графика соҳаси (рангтасвир ва ҳайкалтарошликда жуда кам қўлланилади), ҳажв ва кулгили қилиб ишланган расм ҳисобланади. Тасвирда кулгили ҳолат реал ва фантастик воқеалар билан йўғрилган ҳолда яратилади, ҳарактернинг ўзига хос томонлари бўрттирилиб, аччиқ кулги туғдирадиган қилиб тасвирланади. Тасвирдаги маънони изоҳлаш ва тасвирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида карикатурага матн (баъзан шеър) илова қилинади.

карикатура хусусиятлари қадимги давр санъати (Қадимги Миср тасвирлари, Юнонистон ваза безаклари, Қадимги Рим фрескалари) да, япон ва ҳинд миниатюраларида учрайди. Айниқса, Уйғониш даврида карикатура кенг ривож топди (мас, Леонардо да Винчи расмлари). Карикатура жанр сифатида жамиятда юзага келган кескин ижтимоий қарамақаршиликларни фош этиш заминида шаклланган (У. Хогарт, Ф.Гойя, О.Доме ва б.нинг карикатуралари).

Европа карикатураси хусусиятлари илк бор инглиз тасвирий санъатида шаклланди; карикатура учун хос бўлган даврнинг ижтимоий ва давлат ҳаётидаги халқаро сиёсий воқеаларга ҳозиржавоблиги намоён бўлди (мас, франсузларнинг инқилобий, русларнинг Наполеонга бағишланган халқ ҳажвий расмлари). 19—20-асрлар чегарасида ижтимоий курашнинг авж олиши газ. ва журнал графикаси карикатура ни ривожланишини, шунингдек, профессионал газ. карикатурачиларининг пайдо бўлишини таъминлади, улар орасида машҳур йирик рассомлар ҳам бор эди.

20-асрда карикатура ижтимоий кучлар муносабатларидаги мураккабликларни акс эттирди; Иккинчи жаҳон уруши йиллари у фашизмга қарши курашда муҳим рол ўйнади („ТАСС ойнаси“, „Уз ТАГ ойнаси“, плакатлар, варақалар, фронт газеталари ва б.), кўплаб рассомлар шуҳрат қозонди. Махсус сатирик нашрлар, кундалик газеталар карикатура тараққиётига ва оммавийлашувига кенг имкониятлар яратади. Жаҳон карикатурами рассомлари (Х. Бидструп, Дания; С. Венев, Болгария; Кукриникслар, Россия ва б.) тинчликни сақлаш ва уни ҳимоя қилиш мавзуида карикатура намуналарини яратишди.

Ўзбекистонда сатирик журналлар (айниқса, Муштум журнали[1]) нашри карикатура жанри тараққиётига замин яратди. Устаа Мўмин, Д. Синицкий, А. Ошейко, Л. Абдуллаев, Телман Муҳамедов, Наримон Иброҳимов, Алижон Холиқов, Эмил Рўзибоев, Суръат Салоҳитдинов, Ҳусан Содиқов ва бошқалар рассомларнинг карикатуралари, „Ўзбекистон“ нашриётининг „Жанговар қалам“ плакатлар туркумлари ҳаётда учраб турадиган иллатлар (порахўрлик, ичкиликбозлик, хўжасизлик, юлғучлик ва б.)га қарши курашда, уларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мустақиллик даврида карикатура боқимандачилик, гиёҳвандлик, қаллоблик, ақидапарастлик кабиларни фош этишда долзарб аҳамият касб этмокда[2].

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]