Jump to content

Ҳужжат

From Vikipediya

Ҳужжат — кенг маънода — маълумотлар қайд этилган моддий буюмлар (қоғоз, киноплёнка, фотоплёнка, магнитофон лентаси, перфокарта ва бошқалар). Ҳужжат матн, тасвир, товуш ва бошқалардан ибо-рат бўлиши мумкин.

Мазмунига кўра, Ҳужжат илмий-техника Ҳужжатлари (мақолалар, китоблар, патентлар, чизмалар, жадваллар ва ҳоказо), ҳуқуқий Ҳужжатлар (қарорлар, фармонлар, шартномалар ва ҳ.к.), бошқарув Ҳужжатлари (буйруқлар, кўрсатмалар, қарорлар ва ҳ.к.)га бўлинади. Шаклланиш манбаига кўра, бирламчи ва иккиламчи (рефератлар, анно-тациялар ва ҳ.к.) Ҳужжатлар фарқланади. Идора Ҳужжатлари тўплами, одатда, кириш, чиқиш ва ички (хизматда фойдаланиш учун) Ҳужжатларига бўлинади. Мас, банк муассасаси Ҳужжатлари ичидаги мижозлар банкка тақдим этадиган ҳужжатлар: тўлов топшириқномалари, чек ва бошқа кириш Ҳужжатлари; банк иштирокида расмийлаштириладиган ва мижозларга бериладиган Ҳужжатлар чиқиш Ҳужжатлари ҳисобланади.

Ҳуқуқ фанида ҳужжат деганда, одатда, қонунда белгиланган шаклда тузилган ва юридик аҳамиятга эга бўлган (шахснинг туғилганлик, маълумот олганлик, никоҳдан ўтганлик, меҳнат стажи каби) фактларни тасдиқловчи, ёзма актлар тушунилади. Ҳужжат суд ишларини юритишда фактларни аниқлаш воситаси сифатида катта аҳамиятга эга. Ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноят ҳисобланади (қаранг Хужжатларни қалба-килаштириш).